Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Овозларни санаш жараёнида кимлар иштирок этиши мумкин?

Овозларни санаш жараёнида кимлар иштирок этиши мумкин?

Фото: Шерзод Икрамутдинов

Кўпчилик сўраётгани учун, тушунтириш бериб ўтмоқчиман. Овозларни санаш жараёнига қуйидагилар киришга ҳақли:

— сиёсий партиянинг ваколатли вакили (Сайлов кодекси 34, 58-моддаси);
— кузатувчилар (СК 33, 58-моддаси)
— оммавий ахборот воситаларининг вакиллари (СК 35, 58-моддаси).

Бошқа шахслар овозларни санаш жараёнига киритилиши мумкин эмас.

Битта нарсани яхшилаб тушунинг, овозларни санаш жараёнига кириш дегани, бу овозларни санашда ёрдам бериш дегани эмас. Ваколатли вакил, кузатувчилар ва ОАВ вакиллари бюллетенларга қўл теккизиши, уларни санашга ёрдам бериши, овозларни санаб чиқишга аралашиши мутлақо тақиқланади.

Сизлар фақат ўша хонада сайлов комиссияси вакилларининг ишини назорат қилиб турасиз холос. Бунга қуйидагиларга алоҳида эътибор беринг:

— овоз берилган бюллетенлар номзодларга тўғри ажратиляптими;
— ҳақиқий бўлмаган ва бузилган бюллетенлар алоҳида олиб қўйиляптими;
— ишлатилмаган бюллетенлар овоз бериш жараёнига аралаштирилмаяптими;
— ва бошқа шу каби ҳолатларни кузатинг.

Овозларни санаш жараёнида видео ва фотодан фойдаланиш мумкин!!!

Агар участка сайлов комиссияси раиси ёки аъзолари бу мумкин эмас, дейишса, унда улардан қайси қонуннинг қайси моддасида бу ёзиб қўйилганини сўранг. Топиб бера олишмаса, қаршилик қилишга ҳаққи йўқлигини тушунтиринг.

Яна қайтараман, охирида овозларни санаб чиқиш якунлари бўйича баённомани РУЧКАда тўлдиришни ва имзолашни талаб қилинг ҳамда улардан нусха олинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг