Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Отабек Сатторийнинг апелляция суди санаси белгиланди

Отабек Сатторийнинг апелляция суди санаси белгиланди

Фото: YouTube

2021 йил 29 июнь куни соат 11.00 да Сурхондарё вилоят суди биносида судланувчи О. Сатторийга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Мазкур жиноят иши Самарқанд вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан блогер Отабек Сатторий ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандлари (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) ва 165-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдордаги товламачилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг