Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда тошкентлик меҳмоннинг пуллари ўғирланди

Наманганда тошкентлик меҳмоннинг пуллари ўғирланди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ғ.П., 2020 йил 6 март куни Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.

У ўз мурожаатида шу куни соат 12:30 да Наманган шаҳар А.Раҳимов кўчасида ўзига тегишли бўлган «Malibu-2» русумли автомашинасини очиқ ҳолатда қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, номаълум шахс автомашина салонидаги нархи 300.000 сўмлик «Samsung» русумли уяли телефони аппарати ва жами 5.200 АҚШ доллари пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «в» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган туманида яшовчи 28 ёшли К.Р., содир этганлиги аниқланган. Дастлабки тергов жараёнида К.Р., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ундан 4.000 АҚШ доллари, 405.000 сўм пуллар ва «Samsung» русумли уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг