Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ ходимлари пора билан ушланди

МИБ ходимлари пора билан ушланди

Фото: Xabar.uz

Мажбурий ижро бюросининг Андижон шаҳар бўлими ходимлари суд қарорини бажариш эвазига 4 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушишди.

Бу ҳақда МИБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 январь куни фуқаро О.Қ. нинг аризасига асосан Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, вилоят прокуратураси ва Бюронинг вилоят бошқармаси шахсий хавфсизлик бўйича ходимлари ўзаро ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ф.Ф. ўз иш юритувидаги қарздор У.Х. ва бошқаларни мажбурий кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро қилиб беришлик эвазига Андижон туман бўлими давлат ижрочиси И.Қ. билан бирга Андижон шаҳар, А.Темур кўчасида жойлашган «Ватан» чойхонаси яқинидаги бекатда О.Қ. дан 4000 АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан 14.01.2021 йилда Ф.Ф. ва И.Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг