Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жазони ижро этиш муассасалари ИИВдан Адлия тизимига ўтадими?

Жазони ижро этиш муассасалари ИИВдан Адлия тизимига ўтадими?

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали «Media hall»ида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбирида Жазони ижро этиш муассасалари Ички ишлар вазирлигидан Адлия тизимига ўтказиш эҳтимолига оид гап-сўзларга ойдинлик киритилди. Адлия вазири Русланбек Давлетовга кўра: «...Жазони ижро этиш муассасалари  Ички ишлар вазирлиги  таркибида бўлгани маъқул ва буни тўғри деб ҳисоблайман.  Бундай муассасалар бир вазирликдан иккинчисига ўтгани билан  тизим ўзгариб қолмайди.  Бу масала  умуман кўриб чиқилаётгани йўқ».

Жазони ижро этиш муассасаларини  ИИВ  таркибидан чиқариш борасида таклифлар бўлгани бор гап. Айни пайтда суд қарорлари ижроси  учта субъект томонидан амалга ошириб келинмоқда: Ички ишлар вазирлиги, Мажбурий ижро бюроси ва молия органлари. Ижро институти яхлит бўлишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдиганлар оз эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг