Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ баёнотидан Олий Мажлис депутати «шок»ка тушди

ИИВ баёнотидан Олий Мажлис депутати «шок»ка тушди

Кеча Қашқадарё вилояти ИИБ биносида «Чироқчи воқеаси» бўйича махсус брифинг ўтказилганди. Хабарингиз бор, Чироқчида 32 ёшли гумондор ички ишлар ходимлари томонидан калтакланиши натижасида вафот этганди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Расул Кушербаев тадбирда Ички ишлар вазирининг матбуот хизмати раҳбари айтган гаплардан «шок»ка тушганини ёзмоқда: «...Бугун мен учун ҳаммасидан ҳам ғалати ва шок хабар ички ишлар вазири матбуот котибининг қуйидаги гаплари бўлди: «ИИБ биносида одам ўлиши янгилик эмас, бу табиий ҳолат, олдин ҳам бўлган. Айримлар ўз жонига қасд қилади, айримларнинг тоби қочиб қолади. Бу ҳолат ички ишлар вазирлиги томонидан назоратга олинади».(Ҳар қалай контекстдан бузиб узиб олинмади). Бу иқрорликми ё хатолик?

ИИБ биносида ҳам барча ишхоналарда бўлиши мумкин бўлган ҳолат, яъни шу ерда ишлаётган ходимнинггина бетоблиги учун фавқулодда тоби қочиб, иш жойида ўлиб қолишини табиий қабул қилиш мумкин холос. Бошқаларнинг у ерда ўз жонига қасд қилиши, тоби қочиши ёки ўлиб қолиши табиий ҳодиса бўлиши мумкинмас.

Буни табиий қабул қилиш тоқат қилиб бўлмас вазият.

Бундай баёнотлар ё ўйлаб берилсин, ё берилгандан кейин уйғонадиган шубҳаларни изоҳлашга тайёр турилсин. Бўлмаса ўша гап...»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг