Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИБ бошлиғига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ИИБ бошлиғига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

2020 йил 28 сентябрь куни Пахтачи тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Пахтачи тумани «Тараққиёт» маҳалласида яшовчи 6 нафар фуқаро «Қора-қўтон» маъданли майдонига кириб, ноқонуний равишда таркибида олтин моддаси мавжуд тошларни қазиб олишга ҳаракат қилаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Улардан 1 дона электродвижок, 1 дона ер қазиш мосламаси, тош махсулотлари солиш учун мўлжалланган қоплар ва давлат рақам белгиси бўлмаган «УАЗ» русумли автомашина тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Шундан сўнг, «уддабурон» йигитлардан бирининг отаси, фарзанди ва маҳалладошларига қонуний тартибда чора кўрилмаслик ва ҳужжатлаштирилиб олинган ашёвий далилларни қайтариб бериш эвазига туман ИИБ бошлиғига 6.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф этади.

Ҳолат юзасидан ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими, Нарпай тумани ИИБ, Пахтачи туман прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, 1968 йилда туғилган, фуқаро Х.С. туман ИИБ бошлиғига 6.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг