Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ичкиликбоз ота-онадан 11 ёш ўғли ва 8 ёш қизи қочиб кетди

Ичкиликбоз ота-онадан 11 ёш ўғли ва 8 ёш қизи қочиб кетди

16 феврал куни соат 4.25 да Миробод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига икки нафар вояга етмаган болаларнинг отаси 36 ёшли Евгений А. мурожаат қилди. Унинг айтишича, 15 феврал куни тахминан соат 8.00 да унинг 11 ёши ўғли ва 8 ёшли қизи уйдан чиқиб, номаълум томонга йўл олган ва қайтиб келишмаган.

Кўрилган чоралар сабабли болалар ИИББ ППХ ходимлари томонидан топилиб, уйларига қайтарилди.

Аммо кейинчалик маълум бўлишича, болалар қасддан уйдан қочиб, спиртли ичимликларга ружу қўйган ота-оналаридан қўшни уйнинг томида яширинишар эканлар.

Ушбу факт бўйича текширув олиб борилиб, қўшниларнинг фикрлари ўрганилди. Ҳозирги вақтда ота-оналик ҳуқуқини чеклаш масаласини ҳақл қилиш ҳақида ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда. Болалар эса суд томонидан уларнинг тақдирлари бўйича қарор қабул қилингунча Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди.


Манба: iibb.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг