Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳаммаси кутилганидек: блогерга нисбатан чиқарилган суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди

Ҳаммаси кутилганидек: блогерга нисбатан чиқарилган суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун блогер Отабек Нуритдиновга оид маъмурий ҳуқуқбузаликка оид иш кассация тартибида кўрилиши ҳақида хабар бергандик. 

Суд мажлисида иштирок этган «Xabar.uz» манбаси ҳали Андижон вилоят маъмурий суди биносидан чиқиб, бизга хабар беришга улгурмай, Олий суд мабуот хизматидан мужда келсами?!

Қарор ўқиган судья ҳали томоғини ҳўллаб улгурмай у чиқарган суд ҳужжати ҳақида Олий маҳкама хабар тарқатмоқда?!

Бундай «тезкорлик» доим ҳам учрайвермайди?! «Қойил» демай илож йў-ўқ...

Хуллас, гап шу: 2019 йил 30 декабрь куни Андижон вилоят маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузаликлар содир этишда айбдор деб топилиб, узил-кесил 15 суткага «кесилган» блогер Отабек Нуритдиновга нисбатан чиқарилган суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

Кутилган ҳолат.

Нега?

Биринчидан, О.Нуритдиновга оид маъмурий ишни вилоят маъмурий суди раиси М.Мирзамаҳмудов шахсан кўриб чиққанини айтгандик. Оддий мантиқ: бевосита раҳбари кўриб, тегишли қарор чиқарган «иш»ни  вилоят судининг оддий судьяси кассация босқичида бекор қилиши ёки ўзгартириши тасаввурга сиғмасди.

Иккинчидан, «судьялар — мустақил, фақат қонунга таяниб иш кўради», деб оғизга уришга шошманг. Агар ростдан ҳам (Андижонда) шундай бўлганида эди —  вилоят маъмурий судининг бошқа судьяси Андижон ҳокимлиги матбуот хизматининг «блогер иши» бўйича берган «баёнот»ига «илова бўлиб», «дело» ҳали кассация босқичида кўрилишидан  аввал (!)  қабул қилинган суд қарори қонуний эканини айтишдан ҳеч йўғи истиҳола қиларди!

Юқоридаги иккита инкор этиб бўлмас ҳолат бугунги суд мажлиси хўжакўрсинга ўтказилганини мантиқан тасдиқламайдими?

Демак, «ҳаммаси кутилганидек...» дейлаётгани учун биров бизни айбситмас...

Дарвоқе,кассация инстанция судининг қароридан норози бўлган тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига назорат тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.

Бу энди навбатдаги жараён.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг