Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳамроқулов иши»га оид очиқ суд мажлисига журналист киритилмади

«Ҳамроқулов иши»га оид очиқ суд мажлисига журналист киритилмади

Фото:«Xabar.uz»

Андижонда шов-шувли жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқила бошланди. Мазкур иш оғир ёки ўта оғир жиноятлар туркумига кирмайди. Унинг шов-шувга сабаб бўлгани - Андижон шаҳар ИИБ ходими  фуқаро Ж. Ҳамроқуловни калтаклаб, моматалоқ қилворганига қарамай охир-оқибат айбланувчига эмас, аксинча, жарбланувчига айланганидадир. Гарчи ҳолатга Бош прокуратура ўз вақтида изоҳ берган бўлса-да,  очиқ қолган саволлар кўплиги боис айни воқеликка жамоатчиликнинг қизиқиши катта эди.

Куни кеча мазкур жиноят иши бўйича суд муҳокамаси бошланди. Бироқ  жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судида бўлиб ўтган суд мажлисига  «Sevimli» каналининг  «Zamon» дастури мухбири қўйилмади.  Туман суди томонидан бунга изоҳ берилмагани ҳам айтилаётир.

«ИИБ ходими томонидан калтакланган фуқаронинг судида оммадан яшириладиган гаплар бормиди?» дея оғриқли савол қўяди телеканал ходими.          

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг