Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фуқарони ҳақорат қилган ГАИ ёхуд наркотик машмашаси

Фуқарони ҳақорат қилган ГАИ ёхуд наркотик машмашаси

Фото: «Yhxbb.uz»

Ижтимоий тармоқларда «Фуқарони ҳақорат қилган ГАИ ёхуд наркотик машмашаси» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани «Олмалиқ-Тошкент» автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Ж.Убайдуллаевнинг олдига 1977 йилда туғилган ҳайдовчи Б.М. «Дамас» русумли автомобилда тўхтаб, ЙПХ инспектори билан бўлган ўзаро суҳбатда номақбул сўзлар айтиб ходимнинг хизмат вазифасига халақит берган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори Ж.Убайдуллаев хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ходимнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Маълумот ўрнида, фуқаро Б.М. 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 227-моддаси 2-қисми, 228-модданинг 1 ва 3-қисмлари, 168-модда 1-қисм ва 105-модданинг 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этган бўлиб, ЙПХ инспектори Ж.Убайдуллаев уни гумондор сифатида қўлга олинишида иштирок этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг