Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада савдогарга оғир тан жароҳати етказган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди

Фарғонада савдогарга оғир тан жароҳати етказган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди

Иллюстратив фото

2019 йил 22 август куни тахминан соат 13-00ларда 20 ёшли Саид Я. Марғилон шаҳрида жойлашган савдо дўконларидан бирида телефон сотувчи фуқаро 21 ёшли Аброр И.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида, ўткир тиғли жисм билан Аброр И.га нисбатан оғир тан жароҳати етказиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Саид.Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида унга ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е» банди билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан фуқаро Саид Я. ушбу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг