Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада аёлнинг уйига тушган ўғри ушланди

Фарғонада аёлнинг уйига тушган ўғри ушланди

Фарғона шаҳар, Термиз кўчасида яшовчи Э.У исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, хонадонига ўғри тушгани ҳақида маълум қилган.

Унинг қайд этишича, 3 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон сейфида бўлган 500 АҚШ доллари ва 600.000 сўм пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг