Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Девор» ўғрилари фош этилди

«Девор» ўғрилари фош этилди

Фото: ИИВ

2021 йил 26 январь куни Сурхондарё вилояти Термиз тумани «Халқобод» маҳалласида жойлашган 49 ёшли Байрамали М.га тегишли «Халқобод очиқ дала» бўлимининг атрофини ўраш учун ўрнатилган жами нархи 25.915.000 сўмлик 73 дона темир панжара ўғирлаб кетилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 30 ёшли Ойбек Ж., 28 ёшли Сирож Б., 39 ёшли Илҳом Р., 29 ёшли Ортиқ Х. ва 24 ёшли Нурали Х.лар содир этганликлари аниқланиб, улардан 70 дона темир панжаралар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Термиз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ойбек Ж., Сирож Б., Илҳом Р., Ортиқ Х. ва Нурали Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг