Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратурада қийноқлар мавзуида брифинг бошланди

Бош прокуратурада қийноқлар мавзуида брифинг бошланди

Фото: Xabar.uz

Айни пайтда Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова қийноқлар мавзуида брифинг ўтказмоқда.

Бош прокуратура Академиясида бўлиб ўтаётган тадбирда маҳкама ҳузурида фаолият олиб бораётган Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро эксперт гуруҳининг етакчи мутахассислари ва Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳам иштирок этишмоқда.

Фото: Xabar.uz

Мавзу мамлакатимизда қийноқнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси масаласида бўлиб, савол-жавобларга бой тарзда ўтиши кутилмоқда.

Ҳозирча мутасаддиларнинг кун тартибидаги масала бўйича қисқача маърузаси тингланмоқда. Тадбирда иштирок этаётган оммавий ахборот воситалари ходимларида мавзу бўйича саволлари кўплиги уларнинг андак сабрсизлик билан енгил безовта бўлаётганидан ҳам билиш мумкин.

Тадбир савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтадиган кўринади. Чунки, мавзу ўта долзарб-да.

Хуллас, тафсилотлар яқин соатларда. Сайтимизни кузатиб боринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг