Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура жамоатчиликка мурожаат қилди

Бош прокуратура жамоатчиликка мурожаат қилди

Бош прокуратура кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор прокуратура органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади.

Бинобарин, Бош прокуратура мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан, прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.

Агар прокуратура органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармасининг (71) 202-08-28 рақамли «Ишонч телефони»га маълум қилишингизни сўраймиз.

Мурожаатчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг