Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг 40 та штат бирлиги қисқартирилади

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг 40 та штат бирлиги қисқартирилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани хабар қилинганди.

Қарорга кўра, Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 50 та штат бирлиги миқдорида белгиланди (10 та штат бирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, 40 та штат бирлиги эса Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади).

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

Агентлик директори ўринбосарлари Агентлик директори тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг