Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёл жиноятга қўл урганда

Аёл жиноятга қўл урганда

Фото: Google.com

Фуқаро Махмудова Дилдора Рахим кизи (исми шарифи узгартирилган), 22.01.2001 йилда Наманган шаҳрида туғилиб, ота-онаси қарамоғида яшаб келаётган эди. У жиноят йўлига кириб, фуқаро И.М.нинг нархи 500.000 сўмлик мулкини яширин равишда талон-тарож қилиб, ўғирлик қилиб, жиноят содир этган.

Хусусан, Д.М 2019 йил 25 апрель куни фуқаро Ибрагимова Мадина Турсинбаевнанинг яшаш хонадонига келиб, қизи Марғубага у билан ўқишга бирга кетишини айтиб, унинг хонадонида меҳмон бўлиб, Марғуба бошқа хонага чиқиб кетган вақтда, хонада ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, яшаш хонадони ичида бўлган шкафни устидаги кутидан М.Ибрагимовага тегишли бўлган бир дона нархи 500 минг сўмлик, «Олимпика» номли узукни ўғрилаб кетган.

Шундай қилиб, фуқаро Д.М. ўзининг юқорида кўрсатилган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари билан фуқаро И.М.нинг нархи 500.000 сўмлик мулкини яширин равишда талон-тарож қилиб, ўғирлик қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Фуқаро Собирова Дилором Ахмад кизи(исми шарифи узгартирилган), 10.10.1998 йилда Уйчи туманида туғилиб, ота-онаси карамогида яшаб келган. У жиноят йўлига кириб, фуқаро Д.К.нинг нархи 1.100.000 сўмлик мулкини яширин равишда талон-тарож қилиб, ўғирлик қилган.

Жумладан, 2018 йил 27 январь куни соат 11-00 лар чамасида узи амалиёт ўтаётган даврида, хусусий корхонада котиба лавозимида ишловчи Д.К. нинг хизмат хонасига кириб, хонада ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, иш столи устида турган 1.100.000 сўмлик «Samsung J5» русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб олиб кетган. Шундай қилиб, у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган.
Наманган шахар буйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ катта суриштирувчиси майор Д.Дадажанова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг