Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Австралиядаги иш армон бўлиб қолди...

Австралиядаги иш армон бўлиб қолди...

Шу йилнинг 22 май куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБдан фирибгарлик ҳолати қайд этилгани ҳақидаги ҳужжатлар келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Унга кўра, 2019 йил август ойидан сентябр ойигача бўлган вақт оралиғида Навоий шох кўчасидаги уйларнинг бирида яшовчи, нафақахўр Х.Х. Ургут тумани Узум маҳалласида яшовчи Ш.Х. ва Қўшмачит маҳалласида яшовчи М.М.нинг ўғли У.Х.ларни Австралия давлатига ишлашга юборишда ёрдам беришга ваъда беради. Фирибгарлик йўли билан Ш.Х.дан 3.000 АҚШ доллари ҳамда М. М.дан эса 3.500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборади. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ходимлар томонидан Х.Х. ушланган.

21 май куни Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг