Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аукционда катта «ўйин»: 297,8 миллион сўмлик объект 30,6 миллион сўмга сотилди

Аукционда катта «ўйин»: 297,8 миллион сўмлик объект 30,6 миллион сўмга сотилди

Фото: «peekandtoland.com»

Қаловини топса, қор ёнади, деган гап бор. Яна бир ҳикмат борким — ҳисобни бўри егани йўқ. Яъники, «ёндирилган қор»дан кул қолмаслиги мумкин, илло ҳисоб-китобга келганда яширилган нарса «ажи-и» деб чиқиб келаверади.

Қашқадарёда шундай бўлди.

«Агрокимёҳимоя» Қашқадарё вилоят ҳудудий АЖга қарашли умумий майдони 5253 м2 бўлган омборхона биноси сотиладиган бўлди. Аввалига объект «Баҳолаш ва консалтинг маркази» МЧЖ томонидан 297,8 млн. сўмга баҳоланиб, аукционга қўйилди. Бироқ жамият мансабдор шахслари тақдим этилган ҳужжатларни савдодан аввал қайтариб олиниб, мулкни бошқатдан нархлатишга тушди. «Гапга кирадиган» баҳоловчи олис Бухородан топилди. Бухородаги «Баҳолаш консалтинг сервис» МЧЖ азаматлари қандай асос топган — номаълум, хуллас, саноқли саналар аввал салкам уч юз миллион сўмга баҳолаган омборхонани... 12,2  миллион сўмга қайта нархлаб берсами?!

«Янги нарх» билан аукционга чиқарилган мулк дарҳол «эгасини топди»: 30,6 миллион сўм эвазига!

Мулкнинг янги эгаси бегона эмаслигининг эҳтимоли катта.

Қисқаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент айни ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатган. Тергов жараёнида анча-мунча саволларга ойдинлик киритилиб, уларга ҳуқуқий баҳо берилишига ишонаверинг, дейди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг