Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда оёқ кийимига 40 минг «кўки»ни яширган «устамон» ушланди

Андижонда оёқ кийимига 40 минг «кўки»ни яширган «устамон» ушланди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Андижон вилояти божхона бошқармаси «Дўстлик»  чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга пиёда ҳолда чиқиб кетаётган фуқаронинг ёнидан катта миқдордаги хориж валютаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Текширув натижаларига кўра, унинг оёқ кийимларининг ҳар бир пойида 20 000 АҚШ долларидан – жами бир жуфт оёқ кийимда 40 000 АҚШ доллари устамонлик билан яширилгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг