Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон шаҳар кадастрининг бўлим бошлиғи ушланди

Андижон шаҳар кадастрининг бўлим бошлиғи ушланди

«Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр» давлат кохонасининг Андижон вилоятидаги филиалларининг манфаатпараст ходимларига қарши ростданам «уруш» очилганга ўхшайди.

Икки ҳафта бурун корхонанинг Хўжаобод ва Пахтаобод туман филиаллари ходимлари (бири 10 минг, иккичиси 750 АҚШ доллари билан) жиноят устида қўлга олинганди.

Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилмоқдаки, давлат корхонасининг Андижон шаҳар филиали бўлим бошлиғи К.Б. ҳам ушланибди. У фуқаро З.Д.дан турар-жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 АҚШ доллари олаётганда қўлга олингани айтилади.

Ҳолат жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Жиноят ишига бир эмас, бир неча шахс айбланувчи тариқасида жалб этилиши эҳтимоли юқори.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг