Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адвокатлар палатаси раиси кадрлар танлашнинг янги усулини қўлламоқда

Адвокатлар палатаси раиси кадрлар танлашнинг янги усулини қўлламоқда

Фото: «advokat-markovsky.ru»

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси тизимнинг Самарқанд вилояти бошқармасига бошлиқ изламоқда. Эътиборлисики, тайинлов тўғридан тўғри палата раиси ваколатига кирса-да, раҳбар бундан фойдалангани  йўқ.

Аксинча,  самарқандлик адвокатлар жамоасига махсус мурожаат йўллаб, уч нафар номзод тавсия қилишни сўраган. Раиснинг мурожаати «...янги тажриба бўлиб, буни мазкур ташкилотда кейинги пайтда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, жумладан, ўтган йилларда йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш ва адвокатлар жамоасининг ҳақиқий ва шаффоф бирлашмасига айланиб, бой берилган ишончни қайта тиклаш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми сифатида тушуниш мумкин», дея шаҳр бермоқда «Аdvokatnews.uz» веб-сайти. 

Қайд этиш керак: «бой берилган ишончни қайта тиклаш»га алоҳи урғу берилаётгани йўқ. Гап шундаки, ўтган йилнинг охирида Палатанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси собиқ бошлиғи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг