Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги «яхши» ва «талабга жавоб бермайдиган» нотариусларни аниқлади

Адлия вазирлиги «яхши» ва «талабга жавоб бермайдиган» нотариусларни аниқлади

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилнинг II ярим йиллик давомида нотариусларнинг иш фаолияти сифати ушбу жараёнга учинчи шахслар аралашувини истисно этувчи автоматлаштирилган электрон дастур орқали баҳоланди.

Сифатни баҳолашда нотариал ҳаракатлар сони, нотариуснинг хизмат фаолиятига оид маълумотлар ва унинг фаоллиги каби мезонлар асос қилиб олинди.

Баҳолаш натижалари кўра жами 786 нафар нотариуслардан 116 нафари фаолияти «аъло», 434 нафари фаолияти «яхши», 198 нафари фаолияти «қониқарли» ва 38 нафари фаолияти эса «талабга жавоб бермайди» деб баҳоланди.

Барча давлат идоралари каби нотариуслар фаолиятида ҳам уйма-уй юриш тизими жорий этилган бўлиб, бу борада улар томонидан салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

2019 йил давомида республика бўйича жами 3 958 014 та нотариал ҳаракат амалга оширилиб, ўтган йилга нисбатан 460 317 тага ёки 10,7 фоизга камайган бўлса, сайёр нотариал ҳаракатлар сони 21 206 тага ёки 89 фоизга ошган.

Адлия вазирлиги томонидан иш фаолияти «аъло» деб топилган нотариусларни рағбатлантириб бориш ҳамда «талабга жавоб бермайди» деб баҳоланган нотариуслар фаолиятини яхшилаш чораларини кўриш ва профилактик ишларни амалга ошириш тизими яратилди.

Рейтингнинг тўлиқ рўйхати билан www.minjust.uz сайти орқали танишишингиз мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг