Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Местный» ва «боксёр» лақабли зўравонлар жиноий тўдаси қўлга олинди

«Местный» ва «боксёр» лақабли зўравонлар жиноий тўдаси қўлга олинди

Фото: Вилоят ИИБ

Сирдарёда тадбиркорга зўравонлик қилган яна бир жиноий тўда ҳибсга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Яқинда Сирдарё вилоятида яшовчи бир гуруҳ жиноий гуруҳ аъзолари томонидан тадбиркорлар ва фуқароларга зўравонлик ўтказиш орқали товламачилик ва қўрқитиш йўли билан «улуш» ундириб келганлар қўлга олинганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

Бугун ҳам айнан шу йўл билан бойиш илинжида бўлган яна бир жиноий тўда харакатларига чек қўйилди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ, Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят Бошқармаси ходимларига келиб тушган маълумотларга кўра, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи бир неча хусусий клиника, аптека, иссиқхона, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, тижорат дўконлари ва бошқа тармоқ савдо мажмуаларини ўз ичига олган МЧЖ раҳбари – хусусий тадбиркор Д.Мнинг жорий йилнинг 5 феврал куни яшаш манзилидан онаси К.И.ни  тўйхонага олиб бориш мақсадида бошқарувидаги «Малибу-2» автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида унинг олдидан нотаниш «Нексия-2» русумли автомашина тўсади.

Машинадан ўзига олдиндан таниш бўлган ва муқаддам бир неча маротаба судланган А. Э. (тахаллуси «местный») ўзининг 2 нафар ниқобланган шериклари билан Д.М.нинг бўйнига ўткир тиғли пичоқ тираб, уларга зудлик билан 45.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тўлаб беришини талаб қилиб, бу хақда ҳуқуқ тартибот идораларига хабар қилган тақдирда онасини гувоҳлигида ўлдириб кетишлари ва ҳеч нарсадан қайтмасликлари хақида тахдид қилиб, бир неча кунга муҳлат беришади.

Шундан сўнг А.Э. ўзи сингари муқаддам бир неча маротаба судланган Р.Б. (тахаллуси «боксёр») билан бирга жабрланувчи Д.М.нинг яшаш манзилига бориб, талаб қилинган пуллардан 17.000 АҚШ долларини зудлик билан топиб беришини ёки бўлмаса ҳозирда ЖИЭМларда жазони ўтаб келаётган танишларини чиқартиришни ёхуд ноқонуний гиёҳванд моддалари билан муомала қилганлиги учун ҳозирда Сирдарё вилояти ИИБ Тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича қамоққа олинган Р.Б.нинг қариндоши К. Б. ни ҳар қандай йўллар билан бўлса-да жиноий жавобгарликдан чиқариб беришни талаб қилишиб, ўлдириш билан тахдид қилган.

Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ, Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят Бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, фуқаролар А.Э. ҳамда Р.Б. лар жабрланувчи Д.М.дан товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан бир қисмини яни 10.000 АҚШ доллари (кимёвий ишлов берилган)ни олган вақти далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳозирда холат юзасидан Сирдарё вилоят ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165- моддасининг тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчилар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси асосида ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг