Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зангиотада хонаки зиндон: занжирбанд қилинган аёл

Зангиотада хонаки зиндон: занжирбанд қилинган аёл

Тошкент вилояти Зангиота туманида фуқаро ўз хотинини занжирбанд қилгани ҳақидаги хабарлар тасдиғини топган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

23-26 сентябрь кунлари ўз уйида бу фуқаро турмуш ўртоғининг оёғини занжир билан ноқонуний тарзда боғлаб қўйган. Бу ҳақда бошқа бир фуқаро 26 сентябрь куни туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Зангиота тумани ИИБ ходимлари тезкор ўрганиш мақсадида хонадонга боришган. Ўрганиш давомида аёл тан жароҳатлари юзасидан суд тиббий экспертизаси ўтказилган.

Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг