Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгийўлда газ чақнаши оқибатида икки киши вафот этди

Янгийўлда газ чақнаши оқибатида икки киши вафот этди

30 ноябрь куни соат 7:42 да Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Бирламчи маълумотларга кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган.

Турар-жойнинг зарар етган қисмидан 1984 й.т. И.С., 1987 йилда туғилган И.Н., 2006 йилда туғилган И.Р. ва 2009 йилда туғилган И.С. олиб чиқилиб, тиббиёт муассасасига юборилган.

Чақнаш оқибатида 1984 й.т. И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган.

Бирламчи маълумотларга кўра, чақнашнинг асосий сабаби сифатида табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши тахмин қилинмоқда.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг