Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги йил кечаси «огнетушител» портлатганларга ҳукм ўқилди

Янги йил кечаси «огнетушител» портлатганларга ҳукм ўқилди

Янги йил куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида, «Самарқанд дарвоза» мажмуаси яқинида бир нечта йигитлар йўлнинг ўртасида «огнетушител»ни портлатишган эди.

ЖИБ Шайхонтоҳур тумани судида мазкур ҳолат бўйича 8 нафар шахсга нисбатан суд иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Миллар»  кўрсатувида маълум қилинган. 

Судланувчиларнинг энг каттаси 25 ёшда, энг кичиги эса 19 ёшда.

Суд ҳукмига кўра, 5 нафар судланувчига нисбатан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш, 3 нафарига эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими текширув олиб борганди.

Портлаш оқибатида М.С. (1997 йилда туғилган) қорин юмшоқ тўқималари лат ейиши, М.А. (1999 йилда туғилган) ўнг оёқ болдир, товон соҳалари йиртилган жароҳати ҳамда Х.Н. (2006 йилда туғилган) ўнг оёқ панжа қисми йиртилган, мажақланган жароҳати, оёқ бармоқлари нотўлиқ ампутацияси ташхиси билан турли кўринишдаги тан жароҳати олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг