Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яккабоғдаги мактаб касаллик туфайли ёпилди

Яккабоғдаги мактаб касаллик туфайли ёпилди

Фото: «Nasafnews.uz»

Яккабоғ туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби Санитария-эпидемиология осойишталик марказининг хулосасига кўра карантинга ёпилди.

«Nasafnews» мухбири тўплаган маълумотга кўра, мактаб ўқувчиларининг 20 нафарида коронавирус аниқланган.

Коронавирус инфекцияси аниқланган ўқувчиларнинг 9 нафари 3-синф, 4 нафари 5-синф, 3 нафари 7-синф яна 4 нафари 10 ва 11-синфда таҳсил олади.

Эндиликда ушбу мактабда дарслар онлайн тарзда ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг