Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Халқлар дўстлиги» олдида актёрлар жанжаллашди

«Халқлар дўстлиги» олдида актёрлар жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнида оммавий муштлашув рўй берди» деб номланган видеотасвир тарқалди. 

Жорий йилнинг 26 август куни тахминан соат 16.00 ларда Чилонзор тумани «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдида хусусий кинокомпания томонидан телесериални тасвирга олиш ишлари олиб борилаётган бўлган. Суратга олиш жараёнида актёрлар ўзаро гап талашиб тортишиб қолишган ва жанжаллашиб кетишган.

Оғзаки жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади, дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг