Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда йўқолиб қолган 11 ёшли қизалоқ Қўқондан топилди

Тошкентда йўқолиб қолган 11 ёшли қизалоқ Қўқондан топилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Интернетда Тошкентда 11 ёшли З.Т. йўқолиб қолгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур қизнинг топилганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, 12 ноябрь куни соат 18:40 да қизнинг онаси 102 рақамига қўнғироқ қилиб, қизининг йўқолиб қолганини айтган.

Шундан сўнг, Олмазор тумани ИИБ ходимлари қизнинг ота-онасидан оиланинг барча яқинлари, қизнинг дугоналари ва синфдошларининг алоқа рақамларини аниқлаштирган.

Қариндошлар билан олиб борилган суҳбатлардан З.Т. Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги бобоси ва бувисиникида эканлиги маълум бўлган. Қиз у ерга мустақил равишда таксида борган.

Айни пайтда қиз Қўқон шаҳридаги қариндошлариникида, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг