Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда телефон харид қилганлар беҳаё суратларни топиб олишди

Тошкентда телефон харид қилганлар беҳаё суратларни топиб олишди

Тошкентда 2 шахс иккиламчи бозордан 500 долларга iPhone 11 Pro телефонини сотиб олган ва қурилма ичида аввалга эгасига тегишли интим суратлар борлигини пайқаб қолишган.

Тошкент шаҳар ИИББдан маълум қилишларича, телефонни сотиб олганлар ичидаги барча маълумотларни ўчириб ташлашга ваъда беришган, аммо бундай қилишмаган.

Бироз вақт ўтиб, телефоннинг собиқ эгаси Баҳодирга олғир харидорлардан қўнғироқ бўлган. Валижон деб таништирган йигит қурилмадаги суратлар интернетга чиқиб кетишини айтиб, ундан 1,5 минг доллар талаб қилган. Баҳодир эса фақат 700 доллар бера олишини айтган, улар шунга ҳам рози бўлишган.

Яқинларининг маслаҳатига кирган Баҳодир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига вазиятни айтиб берган. Учрашув жойида ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлар — Валижон ва унинг шериги ушланган.

Ҳозир уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг