Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда раҳбар ва унинг шериклари 2,5 млрд. сўм пулни талон-торож қилди

Тошкентда раҳбар ва унинг шериклари 2,5 млрд. сўм пулни талон-торож қилди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан терговга қадар текширувда ўтказилган.

«B.T.» МЧЖ раҳбари А.Н. ва бошқалар кредит таъминоти сифатида МЧЖга қарашли 7 та махсус техникалар мавжудлиги ва тақиқда эмаслиги ҳақида сохта маълумотномалар тайёрлаб, банк муассасидан 2,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «M.P.» хусусий корхонаси раҳбари С.Х. тижорат банки филиалидан наслли чорва молларини сотиб олиш учун 100 000 АҚШ доллари кредит ажратилишга эришиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали чорва молларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «J.I.» МЧЖ раҳбари Б.А. ҳудудий тижорат банки филиали собиқ бошқарувчиси М.О. билан ўзаро тил бириктириб, банк филиалидан махсус техникалар сотиб олиш учун ажратилган 980 млн сўм кредитнинг гаров таъминотини тўлиқ таъминламасдан, махсус техникаларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «B.B.» МЧЖ раҳбари Б.Қ. ва бошқалар тижорат банки филиалидан «Volvo Ew 145 B» русумли экскаватор харид қилиш учун ажратилган 845 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро И.Я. банк муассаси масъул ходимлари билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, «С.М.» МЧЖга 800 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни сохта мониторинг далолатномалари тузиш орқали «Р.Т.» МЧЖга ускуна олиш учун ўтказиш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг