Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Нексия» портлади. Тўртта автомобилга зарар етди

Тошкентда «Нексия» портлади. Тўртта автомобилга зарар етди

Фото: ЙХҲББ

Бугун, 25 январь куни соат 16:50ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, «Бўз 2» даҳаси 6а-уй қаршисида тўхтаб турган, ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Ж.К. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобилнинг газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда ЙХҲББ хабар берди.

Портлаш натижасида ушбу автомобиль яқинида тўхтаб турган «Нексия-3», «Спарк» ва иккита «Матиз» русумли транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ва ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг