Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда икки «Каптива» йўлга «сиғмади»

Тошкентда икки «Каптива» йўлга «сиғмади»

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 27 май куни соат 12:45 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Нукус - Кичик Бешёғоч кўчалари чорраҳасида 1987 й.т. С.С. (эркак) бошқарувидаги «Каптива» русумли ва Нукус кўчасидан Кичик Бешёғоч кўчасига бурилаётган ҳайдовчи 1982 й.т. А.М. (эркак) бошқарувида бўлган «Каптива» русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, ҳайдовчи А.М. бошқарувидаги «Каптива» ағдарилган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг