Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Cobalt» она ва болани уриб юборди

Тошкентда «Cobalt» она ва болани уриб юборди

3 декабрь куни 1973 йилда туғилган В.И. «Cobalt» русумли автомобилни Зулфияхоним кўчасида бошқариб кетаётиб, пиёдалар: 1991 йилда туғилган З.П. ва унинг фарзанди 2016 йилда туғилган К.М.ни уриб юборган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. 

Натижада пиёда З.К. тан жароҳатлари билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Фарзанди К.М.нинг аҳволи қониқарли бўлгани учун тиббий кўрикдан сўнг уйига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг