Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тошкент пахта тозалаш заводи»да ёнғин содир бўлди

«Тошкент пахта тозалаш заводи»да ёнғин содир бўлди

Фото: Тошкент пахта тозалаш заводи

Бугун, 16 апрель куни соат 17:13 да Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, «Тинчлик» МФЙ Мунаввар кўчасида жойлашган «Реал Текст» МЧЖга қарашли «Тошкент пахта тозалаш заводи» ҳудудида очиқ майдонга ёйиб қўйилган «Наманган-77» 5-навли пахта хом ашёси ёнган.

Ёнғин ўчириш жангавор бўлинмалари ёнғин жойига соат 17:20 да етиб борган. Содир бўлган ёнғин соат 17:30 да ўраб олиниб, соат 18:10 да тўлиқ бартараф этилган.

Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга жами 3 та ёнғин ўчириш жангавор бўлинмалар ҳамда 20 нафар қутқарувчи жалб қилинган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 4 та бунт тахминан 8000 тонна пахта хом ашёси сақлаб қолинган.

Содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, Т-28 русумли пахта ортиш юклама тракторининг носозлиги деб топилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг