Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўрткўлда 79 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди

Тўрткўлда 79 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди

Фото:«Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида аёл киши ва унинг ёш набираси ўлдириб кетилгани ҳақида тарқалган хабарлар рост бўлиб чиқди. 

«Xabar.uz» сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича,  шу йилнинг 29 ноябрь куни эрталаб тўрткўллик  79 ёшли С. Д.нинг (аёл) мурдаси  қотиллик аломатлари билан ўз хонадони меҳмонхонасидан топилган.  Шунингдек, воқеа жойида аёлнинг 22 яшар набираси (қиз бола, талаба) тан жароҳатлари (ўткир тиғли жисм билан танасига бир неча марта  урилган) билан ётгани ҳам аниқланган.

Ҳозирда набира касалхонада. Унга етказилган жароҳатлар даражасини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳолат бўйича  қасддан одам ўлдириш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда  тезкор-тергов гуруҳи  тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.            

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг