Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонда яна зилзила содир бўлди. Унинг силкиниш кучи Ўзбекистонда сезилмади

Тожикистонда яна зилзила содир бўлди. Унинг силкиниш кучи Ўзбекистонда сезилмади

Бугун, 23 март куни, Тошкент вақти билан 01:36 да (22.03.2023 йил, Гринвич бўйича 20:36 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 39,38 градус шимолий кенглик; 69,8 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 215 км жанубий-шарқда.

Ушбу зилзила кучи Ўзбекистонда сезилмади. Бу силкиниш бир неча дақиқа аввалги зилзиланинг «қайтиши» (афтершок) бўлиши мумкин. Чунки эпицентр деярли бир ҳудудда бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг