Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТИВ Хитойда янги вирус тарқалганидан огоҳлантирди

ТИВ Хитойда янги вирус тарқалганидан огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Хитой расмий идоралари 2020 йил 11 январ куни Ухан шаҳрида коронавируснинг янги типидан вафот этган биринчи фуқаро ҳақида хабар берди.

Ухан шаҳри соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси тарқатган маълумотга биноан бугунги кунда 40 дан ошиқ киши касалланган, яна юзга яқин киши тиббий кузатув остида.

Касаллик тарқатувчиси «коронавируснинг аввал маълум бўлмаган типи» ҳисобланади. Олимлар томонидан вирус геноми ўрганиб чиқилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабарида айтилишича, элчихона консуллик бўлими Ухан шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан тушунтириш ишлари ўтказган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой, хусусан унинг Хубей провинсияси ва Ухан шаҳрида бўлиб турган ёки бормоқчи бўлган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг