Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учраганини тасдиқлади

ТИВ ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учраганини тасдиқлади

Фото: uzdaily.uz

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида 2020 йил 6 март куни 26 ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус ағанаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Елчихонаси консуллик бўлими Новосибирск-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учраганини тасдиқлади.

Текширувлардан сўнг, воқеа жойига келган Қозоғистоннинг тегишли хизматлари томонидан автобусда бўлган 28 киши, шу жумладан 26 нафар Ўзбекистон фуқаролари касалхонага ётқизишга муҳтож эмасликлари аниқланган.

«Aвтобус йўловчилари ўз сафарларини бошқа транспорт воситасида давом эттирдилар. Вазият Элчихона Консуллик бўлими назорати остида.

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқ департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини совуқ мавсумда автобус ёки бошқа автотранспорт воситаларида Қозоғистон ҳудудига кириш ёки ундан ўтишда барча хатарларни инобатга олиш ва тегишли чораларни кўриш зарурлигига қаратади.

Қозоғистонда бўлиб турган, шу жумладан транзит орқали ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Нур-Султон шаҳридаги Ўзбекистон Эчихонаси (Нур-Султон шаҳри, Aкмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Костанай ва Қарағанда вилоятлари, тел .: + 7-717-295-45-87, + 7-777-218-20-10 (Telegram, Whatsapp, Imo); Aктау шаҳридаги Бош консулхона (Aқтўбе, Aтирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: + 7-29-277-71-17, + 7-777-599-00-50, + 7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота ш., Чимкент ш., Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қизилўрда ва Туркистон вилоятлари, тел.: + 7-727-299-20-70, + 7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг