Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Интернетда шарманда қилиш билан таҳдид қилган товламачи ушланди

Интернетда шарманда қилиш билан таҳдид қилган товламачи ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Д.У. бошқа бир фуқаро З.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 3 000 АҚШ доллари талаб қилиб, 500 АҚШ доллари ва 4 дона тилла тақинчоқларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг