Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадбиркордан 19 минг доллар талаб қилганлар қўлга олинди

Тадбиркордан 19 минг доллар талаб қилганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

«C.L.» хусусий корхонаси раҳбари Т.М. ва бошқалар «S.L.» корхонасининг тамаки маҳсулотларини ўзларининг корхонаси номидан Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиб юбориш эвазига корхона вакили В.дан 19 000 АҚШ доллари талаб қилиб, акс ҳолда юкларни Ўзбекистон ҳудудидан ортга қайтариб юбориш ва шу орқали мулкка зарар етказиш билан қўрқитиб, талаб қилинган 19 000 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг