Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарё: АЁҚШдаги портлашда бир киши қурбон бўлди

Сурхондарё: АЁҚШдаги портлашда бир киши қурбон бўлди

Фото:«Tergov.uz»

4 май куни Шўрчи тумани «Озод» маҳалласида қурилиши тугалланмаган АЁҚШда 52 ёшли А.Абдуназар пайвандлаш ишларини олиб бораётган бўлган.

У шохобча ҳовлисида жойлашган 20-25 тонналик (25 м3 ҳажмдаги) бензин-дизел ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган цистерна устида ишлаётган вақти цистерна ичида йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган ва ёнғин келиб чиққан.

Ушбу ёнғин оқибатида А.Абдуназар «бутун танасининг 90-95 фоиз термик куйиши» ташхиси билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан МЧЖ раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса)  билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг