Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сурхон» футболчилари иши бўйича ИИББ маълумот берди

«Сурхон» футболчилари иши бўйича ИИББ маълумот берди

Фото: UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда «Сурхон» жамоаси футболчилари ва раҳбарияти ўртасида маош тўланмагани сабабли жанжал чиққани тўғрисида видео тарқалди. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

17 сентабр куни «Сурхон» футбол клуби биносида собиқ футболчилар Ж.Э. ва А.Х. ҳамда жамоа сардори А.Г. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Бунга футболчилар бино деворига раҳбарият номига ҳақоратли ёзувлар қолдирганликлари сабаб бўлган. Шу куннинг ўзида Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБга спортчилардан бадан шикастлари етказилгани тўғрисида ариза келиб тушган.

«Мазкур факт бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Текширув якуни бўйича қонуний чора кўрилади», дейилади ИИББ хабарида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг