Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ниғматилла Йўлдошев Шаҳрисабздаги мудҳиш ҳодиса ҳақида гапирди

Ниғматилла Йўлдошев Шаҳрисабздаги мудҳиш ҳодиса ҳақида гапирди

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишда жамоатчилик билан алоқаларга тўхталди.

«Яхши биласиз, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлиги, аввало, барча давлат идоралари, маҳалла-куй, кенг жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликка узвий боғлиқ.

Афсуски, ҳали бундай ҳамкорликни бекаму-кўст йўлга қўйдик, жамиятда ҳуқуқбузарликка муросасиз муҳитни тўла шакллантирдик деб айта олмаймиз.

Шаҳрисабз шаҳрида Наримовлар оиласи билан рўй берган мудҳиш ҳолатдан ижтимоий тармоқлар орқали яхши хабардорсиз.

2020 йил 30 июль куни Наримов турмуш ўртоғи билан келишмовчилик оқибатида автомашинасига ўзини, турмуш ўртоғини ҳамда 6, 11 ва 12 ёшли 3 нафар гўдак фарзандларини қамаб, устиларига бензин сепиб, ваҳшийларча ёқиб юборган.

Оқибатда бутун оила фожиа қурбонига айланди.

Жиноят сабаблари ўрганилганда, эр-хотин ўртасида рашк туфайли узоқ муддат ўзаро келишмовчилик, уриш-жанжаллар давом этиб келгани аниқланди. 

Бунинг устига, Наримов муқаддам содир этган жинояти учун Шаҳрисабз шаҳри пробация хизмати ҳисобида ҳам турган. 

Бундан қўни-қўшнилар, маҳалла-куй ва қариндош-уруғ тўла хабардор бўлсада, оиладаги зиддиятларни бартараф қилиш чораларини кўрмаган, профилактика инспектори ҳам, бошқалар ҳам бунга эътибор бермаган.

Мана, биргина эътиборсизлик ва масъулиятсизликнинг аянчли оқибати», деди Бош Прокурор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг