Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрисабзда газ баллонидан чақнаш чиқди. Икки аёл жароҳат олди

Шаҳрисабзда газ баллонидан чақнаш чиқди. Икки аёл жароҳат олди

Фото: «Uz24.Uz»

Шу йилнинг 15 июль куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Чилонзор кўчасида жойлашган «Кеш-Кристал» хусусий корхонасига қарашли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехидаги суюлтирилган газ баллони жўмраги отилиб кетиши оқибатида газ сизиб чиқиб, чақнаш содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳодиса оқибатида цех ишчилари — Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Н.Х. ва Д.Ш. исмли аёллар куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилганлар. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг