Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда шифокорлар калтакланди

Самарқандда шифокорлар калтакланди

Иллюстратив фото

Пастдарғомда шифокорни калтакланганлик ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 15 июль куни 23:00 ларда Пастдарғом тумани «Қўшқудуқ» маҳалласида жойлашган қишлоқ врачлик пунктига, шу маҳаллада яшовчи 1978 йилда туғилган Х.М. келиб, навбатчи шифокорга фарзандини даволашга келмаганлигини айтиб, шифокор Т.Ф. ва навбатчи фельдшер Н.И. ларни уриб тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг