Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда икки маҳбус ўртасидаги жанжал аянчли тарзда якунланди

Самарқандда икки маҳбус ўртасидаги жанжал аянчли тарзда якунланди

Самарқанддаги манзил-колонияга тегишли ерда боғдорчилик ишларига жалб қилинган икки маҳбус ўзаро жанжаллашиб қолиб, бири иккинчисини ўлдириб қўйди.

Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Пастдарғом туманидаги 37-сон манзил-колониясига қарашли деҳқончилик билан шуғулланиш учун мўлжалланган ер майдонига мазкур муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар боғдорчилик ишларига жалб қилинган.

6 декабрь куни соат 18:20 ларда маҳкум Б.Қ. ўзаро жанжаллашиш оқибатида маҳкум У.Э. га тан жароҳатлари етказган. Оқибатда маҳкум У.Э. олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат прокуратура органлари назоратига олинган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг