Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда ҳайдовчилардан «ўлпон» йиғиб келган шахслар аниқланди

Самарқандда ҳайдовчилардан «ўлпон» йиғиб келган шахслар аниқланди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманинда ҳайдовчилардан «ўлпон» талаб қилганлар қўлга олинди.

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, Пастдарғом тумани Қатор терак маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган Х.Ш. ва Жума шаҳри Сазаған маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган Ж.Ш. лар спиртли ичимлик таъсирида, маст ҳолатда, жамоат жойи ҳисобланган «Жума авто бош бекати»да, ўзига олдиндан таниш бўлган Беклар маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган Самарқанд-Жума йўналишида киракашлик қилувчи Ж.Б. билан, уларга йўналишга чиқиши учун пул тўламаганлигини важ қилиб, жанжал қилмоқчи бўлишган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, жанжални ташкил қилмоқчи бўлган шахслар шу бекатда киракашлик билан шуғулланувчи ҳайдовчилардан «ўлпон» талаб қилгани аниқланган.

Шундан сўнг, тадбир ташкил қилиниб, жанжал бўлиши мумкин бўлган жойга махсус гуруҳ билан чиқилиб, ҳолатга алоқадор барча шахслар қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан 10 (ўн) суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ҳозирда автотураргоҳларни ноқонуний равишда эгаллаб олиб, ҳайдовчилардан пул талаб қилиб келаётган гуруҳларни аниқлаш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг